Абдулҳамид – Европанинг топ-5 чемпионатларидан бирига тўлақонли равишда йўл олган Саудия Арабистони тарихидаги илк футболчи!

Administrator
28 авг 2024, 00:54
"Рома" Сауд Абдулҳамидни сотиб олди.

Италиянинг "Рома" клуби Саудия Арабистонидан бўлган Сауд Абдулҳамидни харид қилди. "Ал Ҳилол" футболчиси учун "Рома" 2,5 млн евро тўлаган. 

Сауд Абдулҳамид топ-5 чемпионатлардан бирига тўлақонли йўл олган Саудия Арабистони тарихидаги илк футболчига айланди. Бунга қадар Саудия Арабистонидан бўлган тўққиз нафар футболчи махсус келишув асосида Ла Лигада ижарада ўйнаганди. Сауд Абдулҳамид эса топ-5 чемпионатига трансфер қилинган илк саудиялик ўйинчи бўлиб тарихда қолди.

Сауд Абдулҳамид ўтган мавсум 32 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол ва тўртта ассист қайд этди.



AdministratorМуаллиф
Манба: https://www.asroma.com