“Сантос” устози футболчиларнинг маоши тўлаб берилиши учун ўз ойлигидан воз кечмоқчи

Aslanov Jasurbek
21 мар 2019, 22:41
Бразилиянинг “Сантос” клуби бош мураббийи Хорхе Сампаоли жамоа раҳбариятига ўз ойлигидан воз кечишни сўраб мурожаат қилган.

Гап шундаки, жамоа футболчилари 1,5 ойдан буён маош олмаяпти. Аргентиналик мутахассис ва унинг мураббийлар штабига эса пул маблағлари вақтида тўлаб берилган. Сампаоли ўз ойлигидан воз кечиб, уни шогирдларига тақдим этмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 59 ёшли мураббий 2018-йилнинг ёзида Аргентина терма жамоасидан истеъфога чиқарилган ва жорий йилдан бошлаб Бразилия клубини бошқариб келаётганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: TyC Sports