Сака: "У биз учун ўйинни ютиб берди"

Tolibjon Qosimov
13 мар 2024
Кеча тунда ЕЧЛ 1/8 финал жавоб учрашуви доирасида "Арсенал" ўз майдонида "Порту"ни қабул қилди.

Асосий ва қўшимча бўлимлар 1:0 ҳисобида якунлангач, томонлар кейинги босқич масаласини пенальтилар сериясида аниқлаб олишди. Унда "канонирлар" дарвозабони Давид Райя рақибнинг иккита зарбасини қайтарди ва ғалабага катта ҳисса қўшди.

Учрашувдан кейин "Арсенал" вингери Букайо Сака фикрларини билдириб ўтди.

"Бу ўзгача кеча бўлишини кутгандим. Мухлислар ўйин пайти бизга ҳамма нарсани беришди ва биз уларни ҳаммасини яна ишқибозларимизга қайтардик. Давид Райя ажойиб ўйин ўтказди. Уни эътироф этиш шарт. У пенальтилар сериясидаги иккита сейви билан биз учун бу ўйинни ютиб берди", - деди Сака.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: uefa.com