

Трансфер нархи 18 миллион еврога баҳоланмоқда.
Битим 3 йилга мўлжалланади. Футболчи бир мавсумда 8 миллион фунт маош олади.
Олдинроқ, "Дальянь Ифан"га таниқли Рафаэль Бенитес бош мураббий этиб тайинланган эди.
Рондон якунланган мавсум 32та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол ва 9та ассистга эришди.
Маълумот учун, Саломон Рондон ўз вақтида Россиянинг “Рубин” ва “Зенит” клублари шарафини ҳимоя қилган.




