

"Тайёргарлигимдаги асосий сирим - иш одоби. 34 ёшга кирган бўлсам ҳам, ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Асосийси - мияни ишлатиш. Иштиёқни сақлаб қолиш керак ва шу орқали ўзингизни доимо бахтли ҳис қиласиз. Футбол ҳали менга кўп нарсаларни бера олади деб ишонаман", - деди Роналду.
Роналду 2018/19 йилги мавсумда 46 ўйинда қатнашиб, 31 гол уриб, 13 голга ассистентлик қилди. Бугун у сардорлик қилаётган Португалия термаси Миллатлар лигаси финалида Голландияга қарши баҳс олиб боради.



