

Шотландияликлар 21 ёшли руминиялик ярим ҳимоячини январь ойида ижарага олишганди ва улар эндиликда футболчи билан узоқ муддатли шартнома имзолаш бўйича олдинги келишув шартида кўрсатилган банддан фойдаланишди.
Sky Sports хабарига кўра, "Рейнжерс" уч мавсум давомида бельгияликларга 3 миллион фунт стерлинг тўлайди.

"Карпатлик Марадона" лақаби билан танилган Георге Хаджининг ўғли "Рейнжерс" сафида 12 учрашув ўтказиб, 3 та гол урган.