

Альваро Арбелоа жамоаси яна ёмон ўйин намойиш қилди: икки тезкор гол ўтказиб юборди ва сўнгги дақиқаларда назоратни бутунлай қўлдан чиқарди.
Якуний ҳуштакдан сўнг испан оммавий ахборот воситалари кескин танқид билан "портлади", энг шов-шувли баёнот эса COPE нашри томонидан янгради.
Манба маълумотига кўра, "Реал" раҳбарияти энди мураббийларни асосий айбдор деб ҳисобламайди. Клуб ичидаги фикрга кўра, асосий муаммо — футболчиларнинг ўзи, уларнинг интизоми ва ишга бўлган муносабати. Раҳбарият ўйинчилар ҳаддан ташқари бўшашаётгани ва энг оддий талабларни ҳам бажармаётганидан норози.
Шу билан бирга, "қироллик клуби" янги бош мураббий Альваро Арбелоага тўлиқ ишонади. Раҳбарият уни вазиятни ўзгартиришга ва ҳеч бўлмаганда қолган икки соврин — Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси учун курашни давом эттиришга қодир деб ҳисобламоқда.
Бироқ кутилмаган жиҳат ҳам бор: инқирозга қарамай, "Реал" қишда таркибни кучайтиришни режалаштирмаяпти. Янги трансферлар ҳам, шов-шувли имзолар ҳам бўлмайди — таркиб ўзгаришсиз қолади ва жамоани қийин аҳволдан олиб чиқиш футболчиларнинг ўз зиммасига тушади.
Айни пайтда "Реал" Ла Лигада 45 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди ва "Барселона"дан 4 очко ортда қолмоқда. Чемпионлар Лигасида эса мадридликлар умумий жадвалда 12 очко билан еттинчи ўринда бормоқда.



