"Реал" хавбеки бир нечта ўйинларни ўтказиб юборади

Sherzod Nurmatov
16 сен 2024
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумкор ярим ҳимоячиси Браим Диас Испания Примерасининг 5-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад" билан ўйинда жароҳат олди, деб хабар бермоқда "Marca".

Учрашувнинг биринчи ярми ўрталарида 25 ёшли Диас алмаштирилди. Текширув натижасида унинг сон суягида жароҳат борлиги аниқланган. 



Тахминларга кўра, ярим ҳимоячи кейинги икки-учта ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Браим Диас жорий мавсум "Реал" сафида 6 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca