

Бу ҳақда машҳур испан журналисти Хосе Луис Санчес Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Манбанинг хабарига кўра, уругвайлик футболчи хочсимон боғламини узиб олгани сабабли мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборадиган Дани Карвахаль ва мушакларидан жароҳатлангани туфайли камида 3 ҳафта майдонга туша олмайдиган Лукас Васкесни алмаштириши керак.
Аввалроқ "Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти бу жойда бразилиялик Эдер Милитаони ўйнатишни режалаштирганди, бироқ у ҳам худди шундай жароҳат туфайли бутун мавсумни ўтказиб юборади.
Мадриднинг "Реал" клуби айни пайтда 27 очко билан Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. "Барселона" 33 очко билан пешқадамлик қилмоқда.



