“Реал” мухлислари учун хушхабар

Eldor Akmurzayev
2 мар 2021
Мадридликларнинг етакчи футболчилари Серхио Рамос ва Карим Бензема машғулотларга қайтди.

Marca ёзишича, сон мушакларини шикастлаб олгани туфайли лазаретда бўлган Бензема 2 март куни индивидуал дастур асосида машқ қилган. Тиззасидаги жароҳат сабаб бир ойга яқин муддатни ўтказиб юборган Рамос эса тўп билан ишлашни бошлади.

Франциялик ҳужумчи 7 март куни “Атлетико”га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бериши кутилмоқда. Жамоа сардори эса ЕЧЛ 1/8 финали доирасидаги “Аталанта” билан жавоб учрашувида (16 март) майдонга тушиши мумкин.


Eldor AkmurzayevMuallif
Manba: Marca