

Унинг сўзларига кўра, тўпурар футболчи Мадриднинг "Реал" клуби учун ўнлаб голларни уришга қодир. Бир неча йиллардан сўнг Криштиану Роналдудан ҳам ўзиб кета олади.
"У "Реал"да Роналду сингари бир мавсумда 40 ва 50та голлар уриши мумкин. Бир неча йиллардан сўнг эса ундан ҳам кучли бўлади", - дейди Райола.
Эслатиб ўтамиз, Холанднинг хизматларига "Реал"дан ташқари "Ювентус" ҳам қизиқмоқда.



