Расман: "Бавария" навбатдаги трансферни эълон қилди

Mirjalol Normatov
18 авг 2019
Ярим ҳимоячи Микаэль Кюизанс Менхенгладбахнинг "Боруссия"сидан "Бавария"га ўтди.

Бу ҳақда мюнхенликлар расмий сайти хабар бермоқда. Клуб унинг трансфери учун 12 миллион евро тўлаган. Хавбек 2024 йилга қадар "Бавария" шарафини ҳимоя қилади.

20 ёшли Микаэль Кюизанс "Нанси" клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йилда у "Боруссия" таркибига кўчиб ўтганди. Шу вақтдан буён у 39 ўйинда қатнашиб, 3 голга ассистентлик қилди.

Микаэль Кюизанс "Бавария"нинг ушбу ёздаги 6-трансфери ҳисобланади. Олдинроқ "Бавария" Лукас Эрнандес (80 миллион евро), Бенжамен Павар (35 млн), Филиппе Коутиньо (8,5 млн, ижара), Иван Перишич (5 млн, ижара) ва Янн-Фит Арп (3 млн)нинг трансферини эълон қилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/fcbayern