


Таъкидланишича, 30 ёшли бразилиялик футболчи 2020/21 йилги мавсумни ижара асосида Мюнхен клуби таркибида ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Коста Учун "Бавария" бегона эмас. У мазкур жамоа шарафини 2015-2017 йилларда ҳимоя қилган ва клуб билан 2 карра Германия чемпиони, мамлакат кубоги ва суперкубоги ғолибига айланган эди.
А Сериянинг ўтган мавсумида 29 учрашув ўтказган коста 3 гол, 7 та самарали узатмани амалга оширди.


