Қозоғистон. "Ордабаси" сафарда ғалабага эришди, Бобир Абдихолиқовдан голли узатма

Administrator
13 авг 2023, 22:30
Қозоғистон премьер-лигасининг 19-туридан ўрин олган "Қайсар" - "Ордабаси" учрашуви якунига етди.

Меҳмонлар сафида икки нафар ўзбекистонлик футболчи Шоҳбоз Умаров ва Бобир Абдихолиқов баҳсни захирадан бошлади. Иккинчи таймда иккала ҳамюртимиз майдонга тушди. Абдихолиқов 71-дақиқада Асхат Тагрибергенга голли узатма берди. Якунда "Ордабаси" сафарда 3:2 ҳисобида зафар қучди. 

18та ўйиндан 45 очко тўплаган "Ордабаси" ҳамон якка пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринлардаги "Актобе" ва "Астана" ҳисобида 39тадан очко мавжуд. 

"Қайсар" - "Ордабаси" 2:3

Голлар: Дмитрий Бородин 65 пенальти, Василий Совпель 75 - Сергей Малий 14, Евгений Макаренко 40, Асхат Тегриберген 71 (Бобир Абдихолиқов).

Четлатиш: Загре Бен Азиз 33 ("Қайсар").


AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia