Қирғизистон бош мураббийи: "Минимум вазифа Осиё Кубоги-2023га чиқиш"

Narzulla Saydullayev
18 июл 2019
Қирғизистон терма жамоаси бош мураббийи Александр Крестинин ва жамоа сардори Валерий Кичин ЖЧ-2022 саралаш босқичига қуръа ташлангач ўз фикрларини билдиришди.

Қирғизистон "F" гуруҳида Япония, Тожикистон, Мьянма ва Мўғулистон билан ўйнайди. Илк учрашувни Қирғизистон 5 сентябрь куни сафарда Тожикистонга қарши ўтказади.

- Нормал гуруҳ. Курашамиз ва ўз ўйинимизни кўрсатишга уринамиз. Кураша олишимизни ва энг қийин вазиятларда ҳам таслим бўлмасликни исботлаб бўлдик. Жамоамда характер бор. Бизнинг минимум вазифамиз - Осиё Кубоги-2023га чиқиш. Кучимиз етади, барчасига реал кўз билан қараймиз. Футболда қилиб бўлмайдиган ишнинг ўзи йўқ, - дейди Александр Крестинин Қирғизистон футбол Федерацияси матбуот хизматига.

- Бизга яхши гуруҳ тушди, кейинги босқичга чиқиш имкониятимиз бор. Барчаси ўзимизга боғлиқ. Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Япония фаворит, аммо биз курашамиз. Ғалабали тарихни ёзишда давом этамиз!, - дейди Валерий Кичин.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia