

Нашр хабарига кўра, 28 ёшли белгиялик футболчи Дормутнднинг “Боруссия” клуби билан тўрт йиллик шартномага имзо чекишга розилик билдирган. Футболчи ПСЖ раҳбарияти томонидан амалдаги шартномани узайтириш борасидаги таклифга рад жавобини берган ва у ЕЧЛ баҳсларида парижликларга ёрдам бермайди. Футболчининг 26 июнь куни Дормутнд клуби сафига келиб қўшилиши кутилмоқда.
2019/20 йилги мавсумда Менье парижликлар сафида барча турнирларда 27 та учрашувда майдонаг тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



