"Пахтакор": Канюк қайтди, Машарипов ва Ҳамробеков Туркияда

Narzulla Saydullayev
16 июл 2019
Кечадан "Пахтакор" футболчилари "Жар" стадионида машғулот ўтказишга киришишди.

Асосий таркиб аъзолари қисқа танаффусни якунлаб, яна машғулот жараёнига қайтишди. Жалолиддин Машарипов ва Одил Ҳамробеков ПФЛ томонидан реклама ролигини суратга олиш жараёнида қатнашишаётгани сабабли эртага клуб ихтиёрига қайтишади. Ҳуқуқий жиҳатдан "Пахтакор"га тегишли бўлган Гиди Канюк машғулотларда қатнашмоқда. Садриддин Абдуллаев ҳам умумий гуруҳда шуғулланмоқда. 20 июль куни АГМКга қарши назорат баҳси "Пахтакор" стадионида ўтказилиши мўлжалланган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz