Парагвайда янги мураббий

Парагвай терма жамоасида мураббий алмашди.

Жамоага Хуан Карлос Осорио бош мураббий этиб тайинланди. Ушбу колумбиялик мутахассис 2015 йилдан 2018 йилга қадар Мексика терма жамоасини бошқарган ва унинг қўл остида мексикаликлар ЖЧ-2018 1/8 финалига қадар етиб келишганди. Янги мураббий янги жамоасини Америка кубоги-2019 ва ЖЧ-2022 мусобқаларида ҳам майдонга тушиши режалаштирилган.

Илгари парагвайликларни Франсиско Арсе бошқариб борганди. Парагвайликлар 2010 йилдан буён ЖЧга йўл ола билишмаяпти.


Манба: Парагвай ФА расмий сайти