Ўзбекистон терма жамоасининг тахминий таркиби — Шаҳбоз Беғамов

13 окт 2018, 13:38
Сайтимиз ходими Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида Ўзбекистон терма жамоасининг КХДРга қарши ўйинда тушиши мумкин бўлган тахминий таркибини ёзди.

Машғулотлардаги кузатув натижасига кўра, тахминим шундай: Игнатий Нестеров - Акмал Шораҳмедов, Егор Кримец, Анзур Исмоилов, Олег Зотеев - Азиз Ҳайдаров, Отабек Шукуров - Одил Аҳмедов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов - Марат Бикмаев.

Бу шунчаки машғулотларда кўпроқ бирга шуғулланган ва асосийда тушиш эҳтимоли юқори бўлган футболчилар. Мазкур таркибда жамоа керак пайтда 4-2-3-1 схемани 4-3-3га ҳам айлантириши мумкин",- деб ёзади Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.


Манба: championat.asia