Отабек Ғуломхўжаев: "Натижадан хурсандмиз. Лекин, ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди"

Aslanov Jasurbek
15 дек 2020, 17:15
Ўтиш ўйинидан ўрин олган "Нефтчи" - "Андижон" (1:3) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин биз ўйлагандек ўтмади. Ғалабадан албатта мамнунмиз. Лекин футболчилар машғулотларда ишлаган нарсаларимизни аксариятини кўрсатиб бера олишмади. Ўйиннинг муҳимлик даражаси юқори эди. Йигитларга раҳмат айтаман. Чунки, чемпионат пандемия сабабли узоқ давом этди. Қолаверса кубокда "Насаф" билан ўйинда ҳам кўп куч сарфланди. Бугунги ўйинга максимал даражада тайёргарлик кўргандик. Таркибимизда футболчиларимиз ҳам кам эди. Натижадан хурсандман. Лекин ўйлаган режаларимиз амалга ошмай қолди. Рақиб ҳам бизга қарши яхши ҳозирлик кўргани билиниб турди. 

Олдиндаги режалар? Мақсадимиз жамоани Суперлигада олиб қолиш эди. Биринчи вазифани бажардик. Эндиликда яқин кунларда жамоа раҳбарияти билан кўришиб бўлажак режалар ҳақида гаплашиб, бир тўхтамга келиб аниқлаштириб оламиз. Бошида оғзаки келишувимиз бор эди. Боиси ҳали янги мавсумни қаерда бошлашимиз аниқ эмасди. Кўнглимиз хотиржам бўлди. Селекция ишларига эътибор берамиз, барибир жамоага янги қон керак. Бир қатор ёшларни жалб қиламиз",- дейди Отабек Ғуломхўжаев.




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia