Остон Ўрунов РПЛнинг бошқа клубига ўтиши мумкин

Alisher
30 июн 2022, 16:20
"Химки" "Спартак" (Москва) ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов билан музокаралар олиб бормоқда.

"Химки" Ўрунов билан мулоқот қилмоқда. "Спартак"дан ижарага олиш ёки Москва клуби Остон билан шартномани бекор қилган тақдирда, эркин агент мақомида шартнома имзолаш варианти кўрилмоқда", — дея хабар бермоқда "Чемпионат".

21 ёшли Ўрунов Москва жамоасига 2020 йилнинг ёзида "Уфа"дан ўтган эди. Ўрунов 2021 йилнинг февралида "Уфа"га ижара асосида қайтди ва 2021/22 йилги мавсум сўнггига қадар жамоада ҳаракат қилди.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com