"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди

Narzulla Saydullayev
6 дек 2025, 15:03
Бугун Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети спорт залида футзал бўйича "ЎФФ Президенти кубоги – 2025/2026" мусобақасининг 4-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

4-тур учрашувлари голларга бой бўлди. Йирик ҳисоблар ҳам қайд этилди. Турга жамоалар турлича кайфиятда етиб келганлиги маълум бўлиб қолди.

BMB ҳамда "Истиқлол" жамоалари ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди. "Божхона" IMV жамоасини, "Kamol Construction" эса "Олимпик" жамоасини йирик ҳисобда доғда қолдирди.  "Баҳрайн–2025" мусобақасида қатнашган ўсмирлар терма жамоаси аъзоларидан шаклланган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси эса иккинчи турки, мухлисларини хурсанд этмоқда. Бугун иқтидорли ўсмир ёшларимиз ТАТУдан устун келди. SQB жамоаси эса аксинча, кетма кет иккинчи ўйинни ютқазиб қўйди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: t.me/Futsal_Uzbekistan