

Болалар футболида катта иш қилаётган ва "Одил Жуниор" жамоаси билан муваффақиятга эриша бошлаган кўп йиллик сардор бугун болалар сифатли майдонда шуғулланишлари учун ўз ҳисобидан янги майдонни РОЗСК тарбияланувчиларига тақдим қилди.
2 йилдирки Аҳмедов академияси РОЗСК билан ҳамкорлик қилиб келяпти. Бу ҳамкорлик ортидан жуда кўплаб истеъдодлар кашф этиш асосий мақсад.










