ОЧЛ. Ярим финал баҳси "Спорт" ТВ орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади

Xayrulla Xoliqov
17 окт 2017, 13:24
Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финалидан ўрин олган "Персеполис" - "Ал Ҳилол" баҳси бўлиб ўтади.

Бу ўйин ярим финал жавоб баҳси бўлиб, дастлабки беллашувда "Ал Ҳилол" 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бугунги ўйин Уммон пойтахти Маскатда ташкил этилади ва учрашув Тошкент вақти билан 21:00да старт олади. 

"Спорт" телеканали мазкур баҳсни тўғридан-тўғри эфирга узатиши режалаштирилмоқда.



Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia