

Бу ҳақда "аждарлар" расмий сайти хабар берди.
Йиғилишда бир қатор ташкилий масалалар қатори, эртага бўладиган “Ал Садд” - “Насаф” учрашувида жамоалар қандай либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилди.

Демак, эртага "Насаф" футболчилари кўк рангли либосларда майдонга тушади. “Ал Садд” жамоаси футболчилари эса оқ рангли либосларда майдонга тушадиган бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2018 4-тур доирасидаги “Ал Садд” – “Насаф” учрашуви эртага, 13 март куни Доҳа шаҳридаги “Жассим Бин Ҳамад” стадионида Тошкент вақти билан соат 20:15да бошланади.




