

Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ мезбонлар хавбеки Сандро Тонали ҳисобни очди. 35-дақиқада эса Николас Жексон майдондан четлатилди. "Ньюкасл" 90-дақиқада Бруно Гимараэшнинг голи эвазига ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Ушбу баҳсдан сўнг мезбонлар 66 очко билан учинчи ўринга чиқиб олишди, "Челси" эса 63 очко билан бешинчи ўринда жойлашган.



