Норвегия клуби дарвозабони ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди ва уйига 4 "флейка" тухум билан қайтди

Aslanov Jasurbek
31 мар 2025
Норвегиянинг "Брюне" клуби дарвозабони Ян де Бур энг яхши ўйинчи сифатида 4 қути тухум мукофотига эга бўлди.

Норвегия миллий чемпионатнинг 1-турида "Брюйне" "Буде-Глимт"ни (0:1) мағлуб этди.  

Ян де Бур янги клубидаги дебют ўйинида учта сэйв қайд этди ва 55-дақиқада пенальтини қайтарди.  

"Ян де Бур "Буде-Глимт"га қарши ўйинда "Брюне"нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди ва уйига энг яхши ўйинчи мукофоти – Steinsland & Co  дан 4 қути тухум билан қайтди", – деб ёзилган "Брюне"нинг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: x.com/Bryne_FK