Неймар яна жароҳат олди ва бу йил бошқа майдонга тушмайди

Aslanov Jasurbek
26 ноя 2025
Неймар жароҳат сабаб йил охиригача ўйнамайди.

"Сантос" ҳужумчиси Неймар тизза жароҳати туфайли йил охиригача майдонга тушмаслиги мумкин.

Globo Esporte хабар беришича, бразилиялик футболчи чап тиззасидаги менискдан жароҳат олган. У "Мирассол"га қарши Бразилия чемпионати 34-туридаги (1:1) ўйиндан сўнг тиззасида ноқулайлик сезган эди. Ушбу ўйинда Неймар гол урган, аммо кейинги турдаги "Интернасьонал"га қарши баҳсни ўтказиб юборди.

Хабар қилинишича, Неймар катта эҳтимол билан 2025 йил охиригача майдонга қайтолмайди ва мавсумда қолган учта ўйин — "Спорт Ресифи", "Жувентуде" ва "Крузейро"га қарши баҳсларни ҳам ўтказиб юбориши кутилаяпти.

35 турдан сўнг "Сантос" Бразилия А Сериясида 38 очко билан 17-ўринда бормоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Globo Esporte