"Наполи" ўйинчисида коронавирус аниқланди

Alisher
5 май 2021, 13:02
"Наполи" ҳимоячиси Никола Максимович коронавирусга мусбат тест топширди.

Бу ҳақда Неаполь клуби матбуот хизмати хабар бермоқда. 29 ёшли ҳимоячи - сўнгги тест босқичидан сўнг мусбат натижа кўрсатган илк "Наполи" ўйинчиси.

Максимович жорий мавсум барча мусобақаларда 27та ўйинда майдонга тушди, унинг амалдаги шартномаси мавсум сўнггига қадар мўлжалланган.

"Наполи" айни дамда А Серия жадвалида 5-ўринда бормоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: sscnapoli.it