Моуриньюга 21 ёшли ҳимоячи керак

Alisher
4 дек 2019
"Норвич" ҳимоячиси Бен Годфри фаолиятини "шпорлар" сафида давом эттириши мумкин.

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуринью ўз жамоасида 21 ёшли Годфрини кўрмоқчи.

Лондон клуби ушбу футболчи учун 25 миллион фунт атрофида маблағдан воз кечишга тайёр.

Годфри жорий мавсум АПЛда 14та ўйинда майдонга тушган.


AlisherМуаллиф
Манба: Football Insider