Моура: "Тоттенхэм" Моуриньо билан совринлар қўлга кирита олади"

Mirjalol Normatov
15 дек 2019
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Лукас Моура жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан фаолияти ҳақида гапирди.

"Барча футболчилар Моуриньо билан ишлашдан мамнун. Унинг фаолияти қандайлигини ва юқори савияда эканлигини яхши биламиз. Моуриньо ўзи ишлаган барча клубларда совринлар қўлга киритган. Ишоняпман, у биз билан ҳам совринларга эга чиқади.

Энди бизда ундан нималарнидир ўрганиш имконияти пайдо бўлди. Ажойиб ва тажрибали мураббий учун жамоада деярли барча нарса бор. Ҳар бир мураббийда ўзгача характер бор. Моуриньо ҳар бир гапида бизга етадиган жамоа йўқлигини айтиб, кўнглимизни кўтаради", - деди Моура.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Guardian