

“Салах ўз устида ишлашда давом этиб, дунё тан олган футболчилар сафидан жой олишга интиляпти. Агар у фаолиятини “Реал”ада давом эттирса, бу Миср футболи учун ажойиб янгилик бўларди. Ишончим комил, “Қироллик клуби” ёзда бу трансферни амалга оширади”, – деди Рида.
Аввалроқ, Миср терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер “Реал” клубининг Муҳаммад Салахга жиддий тарзда эътибор қаратаётгани ва бу трансфер ўзини узоқ куттирмаслигини айтган эди.




