"Милан"нинг асосий футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди

Mirjalol Normatov
16 май 2023
"Милан" футболчиси Исмаэл Беннасер операция қилинди.

Футболчи ЕЧЛ доирасида "Интер"га қарши ўйинда жароҳат олганди. Шу сабабли у ўйинни давом эттира олмаганди. Қайд этилишича, жазоирлик футболчи жуда жиддий жароҳат орттириб олган бўлиб, унинг ўнг тиззаси операция қилинган.

Энди унинг сафга қайтиши учун камида ярим йил керак бўлади. Олдинроқ Италия манбалари унинг учун мавсум якунлаганини маълум қилишганди.

Футболчи ушбу мавсумда барча турнирларда 40 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 2 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: La Gazzetta dello Sport