

"Football Italia" хабарига кўра, сербиялик футболчининг "Наполи" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзида ниҳоясига етади, ҳамкорлик муддатини узайтириш борасида музокара ўтказилмаяпти.
Вазиятни кузатиб бораётган "Милан" ва "Интер" клублари раҳбарияти Максимовични эркин агент сифатида ўз жамоалари таркибига қўшиб олишга тайёр. Шунингдек, "Валенсия" ва "Марсель" мутасаддилари ҳам 28 ёшли ҳимоячининг хизматларига бефарқ эмас.



