"Милан" Чалханоглу билан музокаралар олиб бормоқда

Mirjalol Normatov
28 дек 2020
"Милан" раҳбарияти ярим ҳимоячи Ҳоқон Чалханоглу билан музокаралар олиб бормоқда.

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, миланликлар раҳбарияти туркиялик футболчининг маошини оширишга тайёр турибди. Унга кўра, "Милан" Хоқонга йилига 3,5 млн евро маош тўлашга рози бўлмоқда. Футболчининг ўзи эса 5 млн евро маош сўрамоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.

Хоқон ушбу мавсумда А Сериянинг 14 ўйинида 1 гол ва 6 ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport