

Учрашувда Лионель Месси хет-трикка эришди. У 20, 33 ва 77-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол этди. 35 ёшли футболчи терма жамоадаги голлари сонини 102 тага етказиб олди. У терма миқёсида 100+ тўп киритган тарихидаги учинчи футболчига айланди.
Аввалроқ, бундай натижага Криштиану Роналду (Португалия, 122 та) ва Али Дайи (Эрон, 109 та) эришганди.



