Мбаппе кетма-кет иккинчи ўйинда симуляция ишлатди

Tolibjon Qosimov
23 мар 2019
Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Евро-2020 саралаши доирасида Молдовага қарши баҳс (4:1)да симуляция учун сариқ карточка олди.

20 ёшли форвард рақиб дарвозабони Алексей Кошелев билан бирга-бир чиқди ва пенальти ишлаш мақсадида йиқилди. Бош ҳакам Александар Ставрев эса Килианни "делфинлик" учун огоҳлантирди.


Ижтимоий тармоқларда Мбаппени кескин танқид қила бошлашди. У Лига1 доирасида "Марсель"га қарши беллашув (3:1)да ҳам очиқчасига симуляция ишлатган эди. Хатто, французни жамоадоши Неймарга тенглаштиришмоқда.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/GFFN