Матс Хуммельс: "Дортмунд билан хайрлашиш осон бўлгани йўқ"

24 май 2016, 00:15
"Бавария" футболчисига айланган "Боруссия"нинг собиқ ҳимоячиси Матс Хуммельс ўз фикрларини билдириб ўтди.


"Дортмунд билан хайрлашиш осон бўлгани йўқ. 2008 йилда "Бавария"дан Дортмундга кетаётганимда ҳам шундай ҳиссиётларни бошдан кечиргандим. Энди эса бор эътиборимни "Бавария"га қаратаман ва бу ердаги фаолиятимни давом эттиришни интизорлик билан кутаман", - деди Хуммельс.



Манба: bild.de