

"Улар ўйинни айнан биз кутганимиздек бошлади: қаттиқ прессинг билан. Биринчи таймда тўп билан ишлашда сабр-тоқат етишмади, лекин пенальтидан кейин ҳамма нарса ўзгарди.
Эҳтимол, иккинчи таймда бизнинг ўйинимизда темп бироз тушгандек бўлди, лекин мен танаффусда айнан шу ҳақида гапиргандим. Бизда иккинчи голни эртароқ уриш учун имкониятлар ҳам бор эди. Биз ғалабадан жуда мамнунмиз.
Асосийси – биз ҳар бир ўйинни қандай ғалаба қозонишни ўрганяпмиз.
Гвардиола мени табриклади, мен эса унга якшанба куни бўладиган финал олдидан омад тиладим, - деди Арбелоа.



