“Ман Сити” Мессига “Нью-Йорк Сити”га ўтиш варианти билан 3 йиллик битим таклиф этмоқчи

Eldor Akmurzayev
26 авг 2020
Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Манбага кўра, “шаҳарликлар” “Барселона” сардорига 3 йиллик шартнома таклиф этишни режалаштирмоқда. Келишув бандларига кўра, Месси ушбу муддат якунланганидан кейин “Нью-Йорк Сити”га йўл олиши мумкин.

МЛСдаги фаолиятини якунлаганидан кейин эса аргентиналик юлдуз “City Football Group” компаниясининг элчисига айланиши айтилмоқда.

Шунингдек, манчестерликлар Мессини бепул қўлга киритишга умид қилмоқда, аммо агар бу амалга ошмаса, клуб мазкур трансфер учун 100-150 млн евро сарфлашни кўриб чиқади.

Потенциал музокараларга ҳимоячилар Эрик Гарсия ва Анхелиньо ҳам қўшилиши мумкин.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN