

"Ушбу ёзда ҳақиқатдан ҳам "Реал" мен билан шартнома имзоламоқчи бўлганди. Бироқ мен ушбу жамоага умуман ўтмаган бўлардим. Сабаби, мен "Атлетико" тарбияланувчисиман. Бу клуб менга узоқ йиллар давомида кўп нарса берди", - деди ҳимоячи.
23 ёшли франциялик 2014-2019 йиллар давомида "Атлетико" шарафини ҳимоя қилди. "Бавария" ушбу футболчини 80 миллион еврога сотиб олганди. Ушбу мавсумда у жамоаси таркибида 7 ўйинда қатнашди.



