Лунин чоршанба куни "Реал" сафида жорий мавсумдаги илк ўйинини ўтказади

Alisher
5 янв 2022
"Реал" 5 январь куни "Алькояно"га қарши Испания Кубоги 1/16 финал ўйинини ўтказади.

Баҳс Тошкент вақти билан соат 01:30да старт олади.

Мадрид клуби бош мураббийи Карло Анчелотти украиналик дарвозабон Андрей Лунинни асосий таркибда майдонга туширади. Бу посбон учун 2021/22 йилги мавсум "Реал" сафидаги илк баҳс бўлади.

Шунингдек бугун ярим ҳимоячи Дани Себальос "қаймоқранглилар" сафида ҳаракат қилади.


AlisherМуаллиф
Манба: AS