

Андижоннинг "Уз-Донг-Жу" жамоаси билан кечадиган ўйин ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади ва баҳс 19:00да бошланади.
Мазкур учрашувни фарғоналик ҳакам Олим Тўйчибоев бошқаради. Унга қанотларда Ф.Ёрмуҳамедов билан Б.Баҳромов кўмак беришади. И.Худойдотов захира ҳаками вазифасини бажаради.
Учрашув назоратчиси - Булат Галеев. Эслатиб ўтамиз, сафарда кечган биринчи беллашувда "Локо" 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.



