Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Атлетик Бильбао"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

28 авг 2026, 02:00
Испания чемпионати 1-тури доирасидаги қолдирилган учрашув якунланди.

"Барселона" - "Атлетик Бильбао" 2:0

Голлар: 37 - Рафинья, 82 - Фермин Лопес

“Барселона”: 1. Жоан Гарсия, 24. Эрик Гарсия (23. Жюль Кунде, 80’), 18. Жерар Мартин, 5. Пау Кубарси, 22. Марк Берналь (20. Дани Ольмо, 63’), 8. Педри (2. Жоау Канселу, 85’), 10. Ламин Ямаль, 7. Фермин Лопес, 11. Рафинья (16. Родри, 63’), 17. Энтони Гордон (14. Карим Адейеми, 80’), 12. Хави Эспарт.

Захира: 13. Войцех Шесни, 31. Эдер Альер, 15. Андреас Кристенсен, 3. Алекс Бальде, 28. Брайан Фариньяс, 29. Хамза Абдулкарим.

“Атлетик Бильбао”: 1. Унай Симон, 5. Ерай Альварес, 15. Уго Ринкон, 14. Эмерик Лапорт, 31. Жоанеко Луи-Жан (19. Адама Бойро, 70’), 28. Пейо Каналес, 9. Иньяки Уильямс (7. Алекс Беренгер, 60’), 8. Ойан Сансет, 18. Микель Хаурехисар (24. Беньят Херенабаррена, 70’), 10. Нико Уильямс (23. Роберт Наварро, 60’), 11. Горка Гурусета (25. Альваро Жало, 81’).

Захира: 13. Алекс Падилья, 4. Айтор Паредес, 12. Хесус Аресо, 30. Икер Монреаль, 16. Иньиго Руис де Галарета, 20. Алехандро Рего, 21. Мароан Саннади.

Огоҳлантиришлар: 27 - Хави Эспарт, 48 - Горка Гурусета, 61 - Жоанеко Луи-Жан

90+4. Ўйин якунланди.

90+2. Ямалдан ерлатиб йўлланган зарба ва тўпни Унай ушлаб олди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

88. Унай Симон нималар қиляпти бугун? Яна Адейеми зарба берди ва яна “Атлетик” посбони ажойиб сейв кўрсатди!

84. Ямалнинг ажойиб узатмасини Адейеми дарвозага йўллади, Симондан ақлбовар қилмас сейв!

83. Масала ҳал, буёғига энди бильбаоликлар нимадир қилишига ишониш қийин.

gettyimages-2291750278-2048x2048.jpg

82. ГОЛ! Фермин ҳисобни оширди! Чап қанотдан узатилган тўпга “Атлетик” ҳимоячиси тегиниб, дарвозабондан ўтказиб юборди, Лопес бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

79. Кубарсининг акробатик усулда берган зарбасини Симон қайтди.

75. Сансетнинг жуда қулай вазиятдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди.

68. Ямалнинг узатма аралаш зарбасидан сўнг тўп тўғри Симонга бориб тушди.

66. Устунлик - тўлалигича майдон эгаларида. Меҳмонлар иккинчи бўлимда айтарли вазият ярата олишмади.

63. Майдонга “Ман Сити”дан “Барса”га ўтган Родри захирадан тушди.

62. Ферминнинг ерлатиб берган зарбасини “Атлетик” посбони бартараф этди!

59. Эспарт ўзига узатилган тўпни дарвозага йўллади, Симон қайтарди.

55. Энди зарба навбати Ферминда, бунисини эса Симон қайтара олди!

53. Ямалдан яна бир зарба, бу сафар тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтмоқда…

46. Рафиньянинг узатмасидан сўнг Гордон дарвозага зарба берди, аммо бу ноаниқ бўлди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+5. Дастлабки бўлим якунланди.

45+3. Лапортга ўйин аввалроғида тиббий ёрдам кўрсатилганди. Ҳозир ҳам унга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг ёрдам кўрсатиляпти. Иккинчи бўлим қайтмаса керак.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Иньяки Уильямснинг зарбасини Гарсия қайтарди, қўшимчасига бу вазиятда ўйиндан ташқари ҳоалт ҳам бўлган экан.

42. Эрик Гарсиянинг зарбаси бирозгина ноаниқ кетди…

41. Симондан даҳшат сейв! Берналнинг узатмасидан кейин Ямаль бирга-бир чиқди ва кучли зарба берди, Унай ажойиб тарзда қайтарди!

40. Нико Уильямснинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.

39. Уильямс чап қанотдан яхши вазиятга чиқиб бориб тўпни марказга узатганди, аммо ҳимоячилар фаол ҳаракат қилишди.

38. Гол кўрдик учрашувда, буёғига бильбаоликлар янада фаоллашишлари керак.

gettyimages-2291743165-2048x2048.jpg

37. ГОЛ! Рафинья ҳисобни очди! Педрининг кесма узатмасидан сўнг бразилиялик ҳужумчи бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, Симонни алдаб ўтиб, дарвозани ишғол қилди!

37. Луи-Жан жуда қулай вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо бироз ноаниқ бўлди.

36. Рафиньянинг жарима зарбасидан тепган тўпи “жонли девор”дан ўтмади.

29. Яхши комбинация якунида Педри гол урганди, бироқ аввалроқ Ямаль оффсайдда қолиб кетгани сабаб бекор қилинди гол.

24. Рафиньянинг бош билан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди, сўнг Ямаль тепган тўп рекошетга учраб, майдонни тарк этди.

19. Ямалнинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, дарвозабон бартараф этди!

15. Ферминнинг узатмасидан сўнг Рафинья тўпни дарвозага йўллай олмади, ҳимоячилар “блок” қўя олишди.

11. Ямалнинг зарбаси ноаниқ кетди.

9. Эрик Гарсиянинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

8. Ямалнинг Гордонга берган узатмасидан сўнг тўпни англиялик футболчи дарвозага йўллай олмади.

5. Меҳмонлар илк дақиқалардан фаол: Уильямснинг марказга берган узатмасини Кубарси бартараф эта олди.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Испания чемпионати 1-тури доирасидаги қолдирилган "Барселона" - "Атлетик Бильбао" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia