"Лион" ва "Тоттенхэм" Н'Жие трансфери борасида келишиб олди

Aslanov Jasurbek
12 авг 2015, 14:47
Ҳужумчи Клинтон Н'Жие тез орада "Лион"дан "Тоттенхэм"га ўтади.

Маълум бўлишича, инглизлар камерунлик футболчи учун 14 млн. евро тўлайди. Бундан ташқари футболчининг натижаларига кўра, "шпор"лар "Лион" ҳисобига яна 3 млн. евро ўтказиб бериши мумкин.

Шу кунларда Н'Жие тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома шартларини келишиб олиш учун Лондонга учади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com