"Лион" Марселони харид қилишни рад этди

Alisher
18 июл 2022
"Лион" чап қанот ҳимоячи изламоқда.

Жамоага "Реал" собиқ ўйинчиси Марсело таклиф этилганди.

Француз клуби "Челси"га қайтган Эмерсонга ўринбосар изламоқда. "Лион" 34 ёшли Марсело вариантини кўриб чиқди, аммо унинг молиявий талаблари жуда юқори бўлиб чиқди.

Марсело "Реал" таркибида 2007-2022 йилларда ўйнади. У жамоа билан 25та соврин, жумладан 5 бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.


AlisherМуаллиф
Манба: Foot Mercato