

Франция клуби январда ҳужум чизиғини кучайтирмоқчи ва франциялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Клуб раҳбарияти трансфер имкониятларини таҳлил қилиш бўйича 33 ёшли ўйинчининг агенти билан алоқага чиқди.
Ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи бўлганлар орасида "Интер", "Атлетико" ва "Бордо" клублари ҳам бор.
Жиру жорий мавсум "Челси" либосида 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришган.



