

Жорий мавсум “Лион” 47 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 22 та ғалаба, 14 та дуранг ва 11 та мағлубият қайд этиб турибди. Тўплар нисбат эса 81-65. Бруно Женезио шогирдлари битта ўйинда 1,38 тадан гол ўтказмоқда. Бу эса 1982/83 йилги мавсумдан (1,98) кейинги энг ёмон кўрсаткич бўлиб турибди. Айни дамда жамоа миллий чемпионатда 56 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.



