

Қаршининг “Насаф” клуби собиқ футболчиси “Муҳаррақ”нинг Қирол Кубоги чорак финали доирасидаги “Манама” клубига қарши кечган учрашувида асосий таркибда майдонга тушиб, ўз дебютини нишонлади. Шоҳруҳ тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда унинг жамоаси 6:2 ҳисобида йирик ғалабага эришди ва Қирол Кубоги ярим финалига йўл олди.
Шоҳруҳ Гадоев янги клуби таркибида 24-рақам остида ҳаракат қилмоқда.
Таъкидлаш керакки, 24 ёшли футболчи Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида шу вақтга қадар 12 учрашувда майдонга тушиб, бир голга муаллифлик қилган.



