Лагербек: "Исландия биринчи таймда мағлуб бўлди, аммо йигитлар билан фахрланаман"

Aslanov Jasurbek
4 июл 2016, 03:50
Исландия терма жамоаси бош мураббийи Ларс Лагербек Францияга қарши баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Биринчи таймда мағлуб бўлдик. Францияликларнинг маҳоратига дош бера олмадик. Афсуски, жуда кўп гол ўтказиб юбордик... Бу Исландия учун биринчи чорак финаллиги билиниб қолди.

Аммо йигитлар билан фахрланаман. Улар таслим бўлишмади, охиригача курашишди, ажойиб голлар муаллифига айланишди. Бу бебаҳо" - дейди Лагербек.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com